Skip to main content
Choyxona podcasti - Sangzor.uz

Choyxona podcasti - Sangzor.uz

By Sangzor.uz

Sangzor.uz - mediasavodxonlik bo'yicha loyihasi
Available on
Google Podcasts Logo
RadioPublic Logo
Spotify Logo
Currently playing episode

4. Подкаст: Президент қароридан сўнг: зўравонликка учраган аёллар ҳимояси учун нималар ўзгаради?

Choyxona podcasti - Sangzor.uzMar 16, 2022

00:00
32:20
4. Подкаст: Президент қароридан сўнг: зўравонликка учраган аёллар ҳимояси учун нималар ўзгаради?

4. Подкаст: Президент қароридан сўнг: зўравонликка учраган аёллар ҳимояси учун нималар ўзгаради?

Президентнинг зўравонликка учраган аёлларга ёрдам тизимини яратиш, оилавий-маиший зўравонликнинг олдини олиш ва унинг мудҳиш оқибатларига барҳам беришга қаратилган Қарори қабул қилинди. Яъни оилавий зўравонлик масаласига давлат миқёсида эътибор қаратилди. Бошқача бўлиши мумкин эмасди, чунки масала аллақачон оила қўрғони деворларидан ташқарига чиқиб, глобаллашиб, катта ижтимоий муаммога айланиб бораётир.

Қарор аёлларга нималар беради? Энди аёллар билан боғлиқ қандай ўзгаришлар рўй беришига умид қилиш мумкин?

Суҳбатдошимиз Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ирода Ҳамдамова.

Mar 16, 202232:20
Подкаст: Карантин даврида оилавий муаммолар қанчалик кўпайди, зўравонлик-чи?

Подкаст: Карантин даврида оилавий муаммолар қанчалик кўпайди, зўравонлик-чи?

Коронавирус пандемияси шароитида дунёдаги барча мамлакатлар вирусни тезроқ бартараф этиш мақсадида карантин чораларини кўрмоқда ёки фавқулотда ҳолат эълон қилмоқда. Карантин даврида аҳолидан иложи борича, уйдан чиқмаслик сўралмоқда. Уйда эса оилавий низолар, айримларда эса вирус баҳона ишсиз қолиш ҳолатлари ва ҳоказо муаммолар вужудга келмоқда.

Эксперт: Умида Наврўзова - Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси масхул ходими

Mar 15, 202227:13
2. Оилавий зўравонликка йўл йўқ

2. Оилавий зўравонликка йўл йўқ

Вилоятда зўрлик ишлатиш, турли тайзиқлардан жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ана шу асосда ишлар ташкил этилмоқда. Бу борадаги ишларни амалга оширишда, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга мотивация бериш, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекчилик: оиладаги зўравонлик, ноҳақлик ва назорат лойиҳаси доирасидаги подкастимизнинг ушбу сонида оилавий зўраовнликка қарши курашиш борасида суҳбатлашамиз.

Feb 17, 202230:59
1. Оилавий зўравонлик – жамият дарди

1. Оилавий зўравонлик – жамият дарди

Ўзбекчилик: оиладаги зўравонлик, ноҳақлик ва назорат лойиҳаси

Оилавий зўравонликни ҳеч қандай шароитда оқлаб бўлмайди, чунки у инсоннинг асосий ҳуқуқларига (ҳаёти, соғлиги, шаъни, қадр-қиммати, эркинлиги) дахл қилади. Зўравонлик фақат жисмоний куч ишлатиш билан эмас, руҳий, ахлоқий, иқтисодий ва маиший босим кўринишларида намоён бўлиши ва оиланинг ҳар қандай аъзосига нисбатан қўлланиши мумкин. Ҳақоратлаш, мажбурлаш, зўрлаш, иқтисодий чекловлар қўйиш, мунтазам руҳий қийноққа солиш каби ҳолатлар ҳам зўравонлик сифатида баҳоланади. Қонун фуқароларни зўравонликнинг ҳар қандай туридан ҳимоялайди.

Feb 05, 202229:37
Чойхона подкасти - Медиа саводхонлик қандай ривожлантирилади: экспертлар маслаҳати

Чойхона подкасти - Медиа саводхонлик қандай ривожлантирилади: экспертлар маслаҳати

“Биз маълумотларга нисбатан бефарқлик қиламиз. Бизни қуршаб олган атроф-мухит билан бевосита алоқада эмасмиз – биз ультратовушларни эшитмаймиз, кўпинча қабул қилаётган нарсаларимизни ифодалаш учун сўз топа олмаймиз. Биз мавжуд тажрибаларни борича қабул қила олмаймиз. Ҳар кимнинг ўз тажрибаси бўлиб, бу тушунчаларни шакллантиради. Профессионал нигоҳни шакллантиради.

Бироқ, бу ҳақиқат эмас. Бу бизнинг дунё харитамиз”.

Нималарга эътибор қаратиш керак?

ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ҲАМ АХБОРОТНИНГ ЎЗИ МУҲИМ. МАТН МУҲИМ. МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ ҚОБИЛИЯТИ – БИЗ ЎЗИМИЗ ВА ФАРЗАНДЛАРИМИЗДА РИВОЖЛАНТИРИШИМИЗ МУҲИМ БЎЛГАН КЎНИКМА.

Медиа саводхонлик, мустақил фикрлаш кўникмаларини қандай ўргатиш мумкин?

Sep 19, 202137:14
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин

Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин

Сохта ахборот (фейк) қандай ва нима учун ишлайди, маълумотни текширишда нимани эътиборга олиш ва маълумотларни таҳлил қилиш учун қандай воситалардан фойдаланиш керак. Подкастимиз шу ҳақида.

Sep 18, 202133:47
Чойхона подкасти: Дезинформацияга қарши курашда анъанавий маълумотни текшириш яна нималар қилиш мумкин?

Чойхона подкасти: Дезинформацияга қарши курашда анъанавий маълумотни текшириш яна нималар қилиш мумкин?

Анъанавий фактларни текшириш (фактчек) бу кенг кўламли иш бўлиб, натижа доим ҳам кутилганидек бўлавермайди – фактларни дезинформация устидан ғалаба қозонавермайди. Сохта янгиликлар раддия кўра минг маротаба тезроқ тарқалади: одамлар фитна назарияси ёки ҳиссий хабарларни ўз яқинлари билан тезроқ бўлишиш пайида бўлишади, ҳақиқатнинг тагига етиш жараёни эса баъзан чўзилиб кетади. Бу анъанавий формат ишламаётгани ҳақида ўйлаш учун сабабдир. Хабарларни текширадиганлар, одамлар уни фейклардан кўра кўпроқ истак билан бўлишишлари учун таркибни қандай тўлдиришни ўрганишлари керак.

Sep 12, 202130:10
Сохта ахборотни қандай аниқлаш мумкин: маслаҳат, кўрсатма, тавсиялар

Сохта ахборотни қандай аниқлаш мумкин: маслаҳат, кўрсатма, тавсиялар

Сохта ахборот (фейк) қандай ва нима учун ишлайди, маълумотни текширишда нимани эътиборга олиш ва маълумотларни таҳлил қилиш учун қандай воситалардан фойдаланиш керак. Подкастимиз шу ҳақида.

Jul 26, 202130:04
"Чойхона" подкасти - "Биз нега медиасаводхон бўлишимиз керак"

"Чойхона" подкасти - "Биз нега медиасаводхон бўлишимиз керак"

Sangzor.uz сайти томонидан яратилаётган мазкур контентда медиасаводхонлик борасидаги тавсиялар ҳақида суҳбатлашамиз.   

May 10, 202159:51
"Fikrlashamiz" dasturi - Yoshlar forumi

"Fikrlashamiz" dasturi - Yoshlar forumi

"Fikrlashamiz" dasturining navbatdagi sonida erta nikohning zararli oqibatlari haqida so'z boradi.

Apr 13, 202106:18
Fikrlashamiz - Tik tok

Fikrlashamiz - Tik tok

Tik tok ijtimoiy tarmog'i haqida fikrlashamiz

Apr 12, 202106:00
Jizzax "Yosh jurnalistlar" maktabi loyihasi

Jizzax "Yosh jurnalistlar" maktabi loyihasi

"Fikrlashamiz" dasturining navbatdagi sonida erta nikohning zararli oqibatlari haqida so'z boradi.

Apr 12, 202107:43